Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2022
йилнинг 20-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2022 йил апрел ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2021 йилнинг апрел ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 5 мартага пасайганлиги билан тавсифланади. Шу билан бирга ўткир респиратор
вирусли инфекциялар билан касалланиш 28,2%га, ўткир зотилжам билан касалланиш 2 мартага кўпайган.
2022 йил апрел ойида грипп энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Бухоро ва Хоразм вилоятларида
рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларида
рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касалликларининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2021 йилнинг 48 хафтасидан 2022 йил 20 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган
гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 6,8%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2021/22


Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2022 йилнинг 20 ҳафтасида 2022 йилнинг 19
ҳафтасига нисбатан 50,5%га купайган, 2021 йилнинг 20 ҳафтасига нисбатан 99,7%га камайган.
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида гриппга ўхшаш касалликлар алоҳида ҳолатлари қайд этилган.


2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

 2021/22          2020/21


2022 йилнинг 20 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2022 йилнинг 19 ҳафтасига
нисбатан 64,5%га купайган, 2021 йилнинг 19 ҳафтасига нисбатан эса 80,0%га купайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга
олинди.
2022 йилнинг 20 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 23,6%га паст бўлди.


3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


 2021/22        2020/21

2022 йилнинг 20 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2022 йилнинг 19 ҳафтасига нисбатан 6,6%га
купайган. Ўтган йилнинг 20 ҳафтасига нисбатан 65,3%га купайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Хорезм вилоятларида қайд этилди.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
– кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
– йўтал;
– касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 20 ҳафтасида ГЎК билан касалланиш фақат 30-64 ёшлилар орасида рўйхатга олинди.

4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 – 4   5 – 14


15 – 29   30 – 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
– ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
– йўтал;
– томоқда оғриқ;
– хансираш;
– бурун битиши / ринит;
– шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИларда ёшма-ёш таҳлил қилинганда, 15-19 ёшлилар ва 65 ёш ва ундан катталар ўртасида
касалликни ўсиши кузатилди. Касалланишнинг энг юқори кўрсаткичлари 5-14 ёшлилар гуруҳида қайд
этилди. 65 ёш ва ундан катта ёшлилар ўртасида ЎРВИ билан касалланишнинг энг паст кўрсаткичлари
қайд этилди.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 – 4   5 – 14


15 – 29   30 – 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2021 йилнинг 48 хафтасидан 2022 йил 20 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган
гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 6,8%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йил 10 хафтасидан 20 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга
текшириш учун олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 40,5%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
46,7%да риновирусларга, 23,3%да респиратор-синтициал вирусларга, 10,0%дан аденовирусларга,
мавсумий коронавирусларга ва парагрипп вирусларига тўғри келди.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 8 хафтасидан 20 ҳафтасигача аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни
SARS-CoV-2 янги коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 9,5%да аниқланган.
ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
– охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
– анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
– йўтал;
– касалхонага ёткизилиш зарурияти.
– шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши лозим.
Жорий йилнинг 20 ҳафтасида 0-4 ва 5-14 ёшлилар гуруҳларида алоҳида ҳолатлар рўйхатга олинди. Барча
қолган гуруҳларда ОЎРИ билан касалланиш рўйхатга олинмади.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 – 4   5 – 14


15 – 29   30 – 64



10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 20 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 14,0%да грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 75,0%да A/H3N2 грипп вирусига, 25,0%да В грипп вирусига тўғри
келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 20 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
50,0%да аниқланди. Хамма мусбат натижалар аденовирусга.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 60,7%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 38,7%да респиратор-синтициал вирусларга, 27,2%да риновирусларга,
15,6%да парагрипп вирусларига, 11,6%да аденовирусларга, 5,8%да мавсумий коронавирусга, 1,2%да
бокавирусларга тўғри келди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 8 хафтасидан 20 ҳафтасигача ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор
текширувларда янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 5,3%да мусбат натижа аниқланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan